Ру Ўз O'z En
11 Ноябрь 2025

“TransLogistica2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” Халқаро Кўргазмалари

2025 йил 11–13 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг кўргазма майдонларида “TransLogistica 2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмалари ўтказилмоқда.

“TransLogistica Uzbekistan” – бу етакчи халқаро ихтисослашган кўргазма бўлиб, бир майдонда бозор етакчилари ва саноатнинг халқаро экспертларини бирлаштиради. Кўргазма логистика тизимларини такомиллаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт ва логистика соҳасида IТ технологияларини жорий этиш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда Марказий Осиё миқёсида юк ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

“Securex Uzbekistan” — бу хавфсизлик ва ёнғинга қарши муҳофаза соҳасидаги йирик кўргазма бўлиб, энг сўнгги техник воситалар ва хавфсизлик ечимларини намойиш этиш учун энг яхши бизнес майдони ҳисобланади. Шунингдек, бу давлат ҳокимияти вакиллари, қуролли кучлар органлари, саноат корхоналари, бизнес ва нодавлат хавфсизлик тузилмалари вакиллари ўртасида самарали мулоқот учун платформа ҳисобланади.

Кўргазмаларда 15 мамлакатдан 120 дан ортиқ компания иштирок этади, жумладан: Швейцария, Ҳиндистон, БАА, Ўзбекистон, Германия, Австрия, Хитой, Туркия, Латвия, Покистон, Қозоғистон, Корея Республикаси, Россия, Беларус ва бошқалар.

Кўргазмалар 1 ва 2-сонли павилонларда бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, тадбир доирасида семинарлар, учрашувлар, тақдимотлар ва пленар сессиялар ўтказилади.    

23 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech