Ру Ўз O'z En
04 Июнь 2025

Beauty Expo Uzbekistan 2025 ва Kinder Expo 2025

2025-йил 4-6 июн кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК” АЖда 19- Халқаро гўзаллик саноати кўргазмаси — Beauty Expo Uzbekistan  2025 ҳамда оналар ва болалар маҳсулотларига бағишланган 9 - ихтисослашган кўргазма — Kinder Expo 2025 бўлиб ўтади. Тадбирлар Expo position компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 14 мамлакатдан, жумладан Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Италия ва бошқа давлатлардан 50 дан ортиқ брендлар иштирок этади.

Beauty Uzbekistan 2025 кўргазмасининг асосий йўналишлари:

  • Косметика, тери ва сочларга парвариш маҳсулотлари
  • Профессионал салон ускуналари
  • Парфюмерия, СПА ва атирлар
  • Декоратив косметика, қадоқлаш ва хомашё
  • Мастер-класслар, семинарлар, сўнгги трендлар ва шоу-дастурлар

Kinder Expo 2025 кўргазмасининг асосий йўналишлари:

  • Кийим-кечак, ўйинчоқлар, озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари
  • Мебел, китоблар, спорт анжомлари
  • Оила учун хизматлар, таълим ва бўш вақтни ўтказиш
  • Янги туғилган чақалоқлар ва бўлажак оналар учун маҳсулотлар

Иккала кўргазма соҳа мутахассислари учун тажриба алмашиш, бизнес ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва соҳадаги энг сўнгги янгиликлар билан танишиш учун қулай платформа бўлади. Экспонатлар 3-павильонда намойиш этилади.

96 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech