Ру Ўз O'z En
17 Апрель 2024

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 10 май куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 06 май ҳолатига тузилади.

 

Кун тартиби:

 

  1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
  3. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари сонига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
  4. Жамият “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш;
  5. Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;
  6. Жамиятнинг Кузатув кенгашини янги таркибда сайлаш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уйда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖнинг биносида 2024 йил 18 апрелдан 2024 йил 09 майга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

Телефон: (+99871) 238-56-21

 

774 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech