Ру Ўз O'z En
20 Ноябрь 2024

2024 йил 20-22 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда XIX-Халқаро кўргазма «UzAgroExpo - Қишлоқ хўжалиги», XIX-Халқаро кўргазма «UzProdExpo - Озиқ-овқат саноати» ва VI-Халқаро кўргазма «InterPackExpo - Қадоқлаш саноати» ўтказилмоқда

2024 йил 20-22 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда XIX-Халқаро кўргазма «UzAgroExpo - Қишлоқ хўжалиги», XIX-Халқаро кўргазма «UzProdExpo - Озиқ-овқат саноати» ва VI-Халқаро кўргазма «InterPackExpo - Қадоқлаш саноати» ўтказилмоқда

 2024 йилнинг 20-22 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда “UzAgroExpo – Қишлоқ хўжалиги” XIX -Халқаро кўргазмаси, “UzProdExpo – Озиқ-овқат саноати” XIX -Халқаро кўргазмаси ва “InterPackExpo – Қадоқлаш саноати” VI-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмаларда Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Россия ва Туркманистон каби 13 давлатдан 120 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этмоқда.

“UzAgroExpo – 2024” кўргазмасида қишлоқ хўжалиги ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимё, ветеринария, томчилатиб суғориш ва қишлоқ хўжалиги техникаси каби соҳаларда замонавий ечимлар намойиш этилади.

“UzProdExpo – 2024” кўргазмасида озиқ-овқат саноати учун: бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришдан тортиб, тайёр маҳсулотлар, шунингдек, қандолат, озиқ-овқат, қуритилган мевалар, алкоголсиз ва алкоголсиз маҳсулотлар, балиқ ва икра маҳсулотларини сақлаш ва сотишгача бўлган ечимлар намойиш этилмоқда.

“InterPackExpo-2024” кўргазмасида қадоқлаш ускуналари, вакуумли қадоқлаш машиналари, пластик бутилкалар, пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш учун PET-преформалар, шунингдек, тайёр маҳсулотлар: турли хил қадоқлаш қоплари, қоғоз, фольга ва бошқалар тақдим этилади.

Кўргазмалар ташкилотчиси “International Expo Group” кўргазма компанияси ҳисобланади.

343 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech