2026-йил 15-17 сентябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика соҳасига бағишланган “UzMedExpo-2026” 18-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада Хитой, Корея, Германия, Туркия, Украина, Покистон, Австрия, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлардан қарийб 50 та компания иштирок этмоқда.
Тадбирда шифохона ва клиникалар учун тиббий ускуналар, диагностика, фармацевтика, жарроҳлик асбоб-ускуналари ва тикув материаллари, реабилитация, тиббий хизматлар каби асосий йўналишлар намойиш этилган. Шунингдек, “Гўзаллик ва саломатлик” йўналиши алоҳида бўлим сифатида тақдим этилган.
Кўргазма ташкилотчиси — “International Expo Group” МЧЖ.