Ру Ўз O'z En
18 Март 2023

18 март куни «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ худудида, Юнусобод тумани хокимлиги хам, анъаналарга амал қилган ҳолда Наврўз байрамини кенг нишонлади

Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Наврўз баҳорнинг янгиланиш байрамидир. Шарқий тақвимга кўра, Наврўз баҳорги тенгкунлик кунига тўғри келадиган янги йилнинг бошланиши ҳисобланади.
Шу боис, 18 март куни «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ худудида, Юнусобод тумани хокимлиги хам, анъаналарга амал қилган ҳолда Наврўз байрамини кенг нишонлади.
Анъанавий карнай-сурнай, дошқозонларда сумалак, палов каби таомлар тайёрланди, қадимий урф-одатларимиз ёрқин намуналари бўлган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарлар,хамда турли спорт ўйинлари бўйича мусобақалар, ҳунармандчилик, кўклам таомлари кўргазмалари хам байрам дастурида жой олди.

305 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech