Ру Ўз O'z En
18 Октябрь 2023

“UzCharmExpoEurAsia-2023” чарм, пойабзал, атторлик, қоракўл, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 15-Халқаро кўргазма-ярмаркаси

Жорий йилнинг 18-20-октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МККнинг 1 ва 2чи павильонларида “UzCharmExpoEurAsia-2023” чарм, пойабзал, атторлик, қоракўл, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 15-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Бу йил кўргазма Хитойнинг чарм ва пойабзал саноатидаги энг йирик кўргазма компанияси Zhejiang Donnor International Exhibition Co., билан бирлашиб, ўз уфқларини кенгайтирмоқда. Унга кўра Хитойдан “UzCharmExpoEurAsia-2023” кўргазмасида иштирок этиш учун хитойлик ишбилармонлар делегацияси келди.
Шунингдек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ShoesStar халқаро кўргазмаси билан кўргазма фаолияти бўйича самарали ҳамкорликни давом эттирмоқда. Бу МДҲ компаниялари иштирокини кенгайтириш, шунингдек, Евроосиё қитъасининг кўплаб мамлакатларини қамраб олиш имконини беради.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур нуфузли форум ташкилотчиларидир.

956 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech