Бугун “Ўзэкспомарказ” МКК да “Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2022” 12-Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Plastex Uzbekistan 2022 кўргазмаси пластмасса соҳасидаги ишланмалар ва тадқиқотлар натижалари, маҳсулот ва ускуналарнинг энг янги турлари, янги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологиялари, шунингдек, полимер бозорини ривожлантиришнинг сўнгги тенденцияларига эътибор қаратади. Мутахассисларга амалдаги пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ускуналари, кимё, нефт-кимё, тўқимачилик ва автомобилсозлик саноати учун хом ашё ва бошқа кўплаб маҳсулотлар таклиф этилади.
Бу йил кўргазмада 7 давлатдан: Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Россия, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистондан 27 компания иштирок этади. Кўргазмада илк бор Туркманистон компанияси тақдим этилади.