Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

01 Dekabr 2023

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 19 декабрь куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 13 декабрь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

 

Кун тартиби:

 

1.Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

2.Жамият томонидан Давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисида;

3.Жамият Кузатув кенгаши аъзолари сонига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

4.Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;

5.Жамият ички корпоратив низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;

        6.Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уйда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖнинг биносида 2023 йил 04 декабрдан 18 декабрга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

1006 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech