Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

17 Noyabr 2026

“Visa Fashion Week Tashkent 2026” Xалқаро мода ҳафталиги

2026 йил 17-18-ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда “Visa Fashion Week Tashkent 2026” халқаро мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Ливан, Грузия, Арманистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Италия дизайнерлари ҳамда брендлари иштирокида 11 та мода намойиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг маҳаллий бренди — Dildora Kasimova, Amal Vagram, Lazizar, Ikat by Asmira ва Morobulsin ўз коллекцияларини тақдим этади.

Мавсумнинг асосий мавзуси PARALLEL (S) бўлиб, у жисмоний ва рақамли оламларнинг ўзаро уйғунлигини акс эттиради. Мода ҳафталигининг якуний намойиши Италиянинг PINKO бренди томонидан Ўзбекистоннинг “PODIUM” кўп брендли мода макони билан ҳамкорликда ташкил этилади.

63 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech