Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

23 May 2024

XABARNOMA “O‘zekspomarkaz” Milliy ko‘rgazma kompaniyasi» aksiyadorlik jamiyati aksiyadorlarining yillik umumiy yig‘ilishi o‘tkazilishi to‘g‘risida

 «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 22 майдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 14 июнь куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 10 июнь ҳолатига тузилади.

 

Кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича Бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари ва Жамиятда корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Жамиятнинг 2024 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамият ижро органи (Бошқарув раиси ва аъзоларини) ваколатларини узайтириш ва тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш.
  10. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, шунингдек, 2024 йил учун ҳисобланган самарадорликнинг мухим кўрсаткичлари миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уйда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖнинг биносида 2024 йил 23 майдан 2024 йил 13 июнга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

Телефон: (+99871) 238-56-21

 

 

524 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech