Ру Ўз O'z En

Кўргазмалар режаси 2024

"InnoWeek.Uz" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги

14 Ноябрь - 16 Ноябрь 2024

“Ўзекспомарказ” МКК АЖ павильон № 1, 2 ва атриум №1

Инновацион ривожланиш агентлиги

INNOWEEK.UZ инновацион ғоялар ҳафталиги 2018 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар, инвесторлар, хорижий дипломатик миссиялар вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда. Ўтган йиллар давомида ҳафталик доирасида ҳамкорлик бўйича кўплаб меморандумлар ва бир қатор муваффақиятли сармоявий шартномалар имзоланди.

Ҳафталик маҳаллий ва хорижий вакилларнинг турли бизнес йўналишлари учун энг илғор инновацион технологиялар, маҳсулотлар, лойиҳалар, прототиплар ёки моделларни намойиш этиш ва илгари суриш учун ишончли платформага айланди.
Ҳафталикдан кўзланган мақсад Янги Ўзбекистонда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, инновацион ривожланиш соҳасидаги ютуқлари ва истиқболли вазифалари юзасидан хорижий ва маҳаллий эксперт ва таҳлилчилар ўртасида фикр алмашишдан иборат.

Контактлар:


Манзил:
100174, Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй

Телефон:
+998712033200, +99871-203-32-23

Электрон почта манзил:
info.innoweek.uz@gmail.com

Веб-сайт:
https://innoweek.uz/

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech