Ру Ўз O'z En

Ташриф қоидалари

Ҳурматли, меҳмонлар!

Бошқарув раисининг

2023 йил 6 январдаги

7/1-ИЧ буйруғига 1-илова


            

«ЎЗЭКСПОМАРКАЗ» МКК АЖ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРИШ ҚОИДАЛАРИ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) ҳудудига ташриф буюрувчи меҳмонларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солиш умумий қоидалари ҳисобланади.

1.2. Ташриф буюрувчилар Жамият ҳудудига, мажмуанинг иш вақтида фақат махсус мўлжалланган назорат-ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

1.3. Жамият мулкини ҳимоя қилиш, ундаги тартиб ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида, мажмуа павильонларида ва унинг ҳудудида видеокузатув тизими ўрнатилган бўлиб, ташриф буюрувчилар ва уларнинг ҳаракатларини қайд этади.

2. АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

  1. Жамият ташриф буюрувчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:

2.1 Жамият ҳудудига киришни фақат махсус мўлжалланган назорат-ўтказиш пунктлари орқали соат 6.00 дан 20.00 гача (ўтказилаётган тадбирларга қараб фарқ қилиниши мумкин) амалга оширишга;

2.2. Жамиятга киришда зарур бўлган ҳолларда, ташриф буюрувчилар алоҳида назоратдан ва шахсий кўрикдан, шу жумладан қўл юки ва шахсий буюмларини кўздан кечиришга;

2.3. Ўз соғлиғи/ҳаётини ва мулк хавфсизлигини, шунингдек, ўз фарзандлари ва бошқа ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг соғлиғини/ҳаётини ва мол-мулкини хавфсизлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилишга;

2.4. Жамият ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлган тақдирда, ташриф буюрувчилар «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ қўриқлаш хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабларини сўзсиз бажаришга;

2.5. Жамият ҳудудида қолиб кетган ёки шубҳали нарсалар аниқланса, ташриф буюрувчи «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ қўриқлаш хизмати ходимига дарҳол хабар беришга;

2.6. Автомобилда Жамият ҳудудига киришда маъмурият рухсатномасини тақдим этишга, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхтаб туриши йўл ҳаракати қоидалари ва «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ шартларига мувофиқ амалга ошириҳага;

2.7. Ҳудуд ёпилгандан сўнг «ЭХПО» меҳмонхонасига кириш, меҳмонхонага энг яқин назорат пункти орқали хонани бронь қилинганлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш орқали киришга;

2.8. Ҳудуддаги яшил майдонларга ғамхўрлик қилишга;

2.9. Умум қабул қилинган хулқ-атвор меъёрларига риоя қилишга, Жамият ҳудудида жойлашган бадиий безаклар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга зарар етказмасликга;

2.10. Жамият ҳудудини тоза сақлашда кўмаклашишга;

2.11.  Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга;

2.12. Сув ҳавзалари (дарё, кўл) яқинида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга.

3. БОЛАЛАР БИЛАН ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР

3.1.  Болаларга ҳамроҳ бўлган шахс Жамият ҳудудида бўлган вақтида ўз фарзандлари ва ўзига ишониб топширилган шахсларнинг хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини назорат қилиши шарт;

3.2. Вояга этмаганларнинг ҳудудда бўлиши вақтида болани кузатиб бораётган шахс унинг хавфсизлигини таъминлаш ва боланинг ҳудудга ташриф буюриш ва сайр қилиш қоидаларига риоя қилиши учун шахсан жавобгардир.

 3.3. Болаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.

4. КЎРГАЗМАЛАР ВА КЎРГАЗМАДАН ТАШҚАРИ ТАДБИРЛАРГА ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР

4.1. Тадбир ва кўргазмаларга ташриф буюрувчиларни қабул қилишда ёш чекловлари бўлиши мумкин, чекловлар ташкилотчининг расмий веб-саҳифасида ва рўйхатга олиш жойларида кўрсатилади.

4.2. Кўргазмаларга ва кўргазмадан ташқари бўлган тадбирларга ташриф буюрувчилар, ташкилотчиларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини таъминлаш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя қилиш тўғрисидаги талабларини бажаришлари шарт.

4.3. Кўргазма павилонларининг кириш жойларида "Ёнғин пайтида эвакуация схемалари" мавжуд бўлиб, улар фавқулодда вазият юзага келганда танишиб чиқиш керак;

4.4.  Кўргазмада  ташкилотчи  томонидан  суратга  олинган  фото  ва  видеоматериаллардан, шу жумладан ташриф буюрувчилар иштирокидаги фото ва видео материаллардан кўргазмани реклама қилиш учун фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

4.5. Ҳудудда умумеътироф этилган ахлоқий меъёрларга ва кўргазманинг ишбилармонлик хусусиятига мос келмайдиган ҳолатда ва шаклда бўлиш тақиқланади.

5. ЖАМИЯТ ҲУДУДИДА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚИҚЛАНАДИ

5.1. Жамият ҳудудида гулхан ёқиш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

5.2. Панжараларга чиқиш ва Жамият хизмат хоналарига кириш;

5.3 Жамият ҳудудидаги сув ҳавзаларида сузиш, кўприклардан сувга сакраш ва рухсат этилмаган жойларда қуёшга тобланиш, дарёдан сузиб ўтиш ёки бошқа йўл билан кесиб ўтиш, яланғоч ҳолатда ҳаракатланиш, шунингдек балиқ овлаш, уларни овқатлантириш ва бегона нарсаларни сув ҳавзасига ташлаш.

5.4. Қурол, тез ёнувчи, портловчи, радиоактив моддалар, ўткир ва кесувчи буюмларни олиб кириш.

5.5. Пиротехника воситаларидан фойдаланиш.

5.6. Ҳудудни маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлослантириш.

5.7. Жамият маъмуриятининг розилигисиз саҳналаштирилган фото ва видео суратга олиш ишларини олиб бориш.

5.8. Жамият маъмуриятининг ёзма розилигисиз ҳар қандай савдо сотиқ, реклама ва ахборот маҳсулотларини тарқатиш, тақдимотлар, намойишлар, акциялар ва рухсат этилмаган митинглар, юришлар, пикетлар, шунингдек бошқа келишилмаган акциялар ўтказиш.

5.9 Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи қурол ва бошқа ўткир буюмлар, газ баллонлари, шунингдек одамларнинг хавфсизлигига зарар этказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар.

5.10. Алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб юриш ва истеъмол қилиш, алкоголли, гиёҳвандлик ёки токсик мастлик ҳолатида бўлиш.

5.11. Жамият ҳудудига ҳайвонлар билан кириш.

5.12. Ташриф буюрувчилар учун ёпиқ  бўлган,  теҳник хизмат  кўрсатиш хоналардан ва кириш йўлларидан фойдаланиш.

5.13. Жамият ҳудуди бўйлаб велосипед, скутер, коньки, сегвей ва шу каби бошқа транспорт ва спорт воситаларида ҳаракатланиш.

5.14. Жамият ҳудудида жойлашган мажмуа мулкига,  одамларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид манбаи бўлиши мумкин бўлган  ҳаракатларни амалга ошириш.

5.15. Ёзувларни қолдириш, босма материаллар, плакатлар, варақалар ва ахборот ёки реклама мазмунидаги бошқа маҳсулотларни ёпиштириш ва тарқатиш, тарғибот тадбирларини ўтказиш.

5.16. Мажмуа ҳудудидаги махсус ажратилган жойлардан ташқари жойларда чекиш.

5.17. Жамият ва қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига аралашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда кириш назорати ва ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ушбу қоидаларга риоя қилиш бўйича уларнинг талабларини бажармаслик.

6. ҚУЙИДАГИ ҲОЛЛАРДА ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИ ЖАМИЯТ ҲУДУДИГА КИРИТИЛМАСЛИГИ ЁКИ УНИ ТАРК ЭТИШИ МУМКИН

6.1. Шахсий кўрикдан ўтмаганлик, қўл юки ва шахсий нарсаларни текшириш учун тақдим этмаганлик тақдирда.

6.2. Алкоголли, гиёҳвандлик ёки токсик мастлик ҳолатида бўлган тақдирда.

6.3 Жамият ҳудудига олиб кириш тақиқланган нарсалар билан киришга ҳаракатга қилганда.

6.4. Зарур ҳолатларда, қоидабузарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилиши мумкин.

7. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ МУЛКИ.

7.1 «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ҳудудида қолдирилган нарсаларнинг сақланиши учун маъмурият жавобгарликни бўйнига олмайди.

7.2  «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ҳудудида  юқотилган  шахсий буюмлар учун маъмурият жавобгарликни бўйнига олмайди.    

8. ЖАМИЯТ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР ҚУЙИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРГА ЭГА

8.1. Зарурат туфайли тез тиббий ёрдам хизматини ҳудудга чақириш ва ёрдам олиш.

8.2. Жамиятда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот олиш.

8.3. Жамият ҳудудида сайр қилиш ва дам олиш.

8.4. Тадбирни ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида Жамият ходимларини хабардор қилиш.

9. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ВА ЭКСТРEМАЛ ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТЛАР

9.1. Жамият ҳудуди бўйича ёнғин сигнализацияси, ягона қўриқлаш сигнализацияси ва аудиотизимлар Жамиятнинг барча биноларида ўрнатилган бўлиб, улар орқали аудиохабарлар, яъни Жамиятда бахтсиз ҳодиса ёки бошқа фавқулодда вазият юзага келганда ва бошқа хабарлар тарқатилади.

9.2. Ушбу тизимларнинг ишлашини ўчириб қўйиш, тўсқинлик қилиш ёки бошқа йўллар билан чеклаш қатъиян ман этилади. Ушбу тизимларга зарар етганлигини сезган ҳолда, бу ҳақда зудлик билан маъмурият ходимлари ёки «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ қўриқлаш ходимларига хабар бериш керак .

9.3. Фавқулодда вазият юзага келганда, масалан: Жамият биноларида ёнғин ёки портлаш, табиий офатлар ёки ҳалокатли ҳодисалар (кучли шамол), террорчилик ҳаракат содир бўлганда ташриф буюрувчилар Жамият ходимларининг, ички ишлар, ёнғин-қутқарув хизмати ва бошқа хизматчиларнинг ёки маъмурият ходимларининг кўрсатмаларига риоя қилишлари талаб қилинади.  

9.4. Ёнғин ёки тутун манбасини кўрган ҳолда, зудлик билан Жамият ходимлари, маъмурияти ёки қўриқлаш ва ёнғин-қутқарув хизматига хабар бериш, одамларни қутқариш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўриш.

9.5. Жамият маъмурияти, ходимлари, ижарачилари, фойдаланувчилари ёки ташриф буюрувчилари хавфсизлиги, соғлиғи ёки ҳаётига таҳдид туғилганда павилонни, ҳудудни (ёки унинг бирон бир қисмини) дарҳол, олдиндан огоҳлантирмасдан ёпишга ҳақли, шу жумладан ёнғин, портлаш, газ қочқинлари ва бошқа хавф-хатарлар мумкин бўлган талофат ва зарарни олдини олиш учун.

10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

10.1. Ушбу қоидалар «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ нинг барча ташриф буюрувчилари учун амал қилади.

10.2. Жамият ҳудудига ҳар бир ташриф буюрувчи ушбу қоидалар билан танишганлигини ҳудудга кирганлиги билан автоматик равишда тасдиқлайди ва уларга риоя қилиш мажбуриятини олади.

10.3. Қўриқлаш ходимлари Қоидалар бузилганлиги тўғрисида огоҳлантириш, ташриф буюрувчилардан ҳудудни тарк этишларини сўраш, шунингдек, Жамиятнинг меҳмонлари ва ташриф буюрувчилари ва бошқа шахсларининг хавфсизлигини, уларнинг саломатлиги, ҳаёти, мулки хавфсизлиги таъминлаш мақсадида қонуний чораларни кўриш ҳуқуқига эга..

10.4. Жамоат тартибини ва қоидаларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо қўлланилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech