Ру Ўз O'z En

Кўргазмалар режаси

«Uzbek Import Fair 2025» 1-Халқаро кўргазмаси

07 Октябрь - 09 Октябрь 2025

"Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ Павильонлар №3, 4

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Сизни республикамизда илк бор ўтказилаётган “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги "Uzbek Import Fair 2025" I-халқаро кўргазмага таклиф қилади!

Кўргазмада Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш имконияти юқори бўлган, аммо энг кўп импорт қилинаётган товарлар намойиш қилинади.

Кўргазма ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги тадбиркорларга ички бозорда импорт товарларига нисбатан реал эҳтиёж ҳажми билан танишиш орқали ўз бизнесларини янада кенгайтириш имконини беради!

Шунингдек, кўргазмага ташриф буюрган иштирокчилар нуфузли хорижий брендлар ва транс миллий компаниялар вакиллари билан B2B шаклидаги тўғрида тўғри музокаралар ўтказишлари мумкин.

Кўргазмада таклиф этилган тижорат банклари эса импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича ўз таклифлари билан иштирок этади.

Кўргазма доирасида саноатнинг 24 та соҳасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда маҳаллий контентни ривожлантириш, бу борадаги муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва самарали ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган панел сессиялари ташкил қилинади.

Мазкур сессиялардаги муҳокамаларда илмий қатлам ва турли ақл марказлари вакиллари, халқаро экспертлар, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тегишли мутахассислари ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этади.

Кўргазма 2025-йилнинг 7-9-октябр кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма майдонининг 3- ва 4-павилонларида бўлиб ўтади!

Кўргазмада иштирок этинг ва маҳаллий контент ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

 

Телефон: 11-08 (Божхона қўмитасининг Call-маркази), +99890 176-33-99, +99893 001-50-09

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech