Буйруқнинг 3-иловаси
“Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ
Бошқарув раиси
№ - 04/03/2023-йилдаги 23/1-ИЧ
“ТОШКЕНТЛЕНД” БОЛАЛАР БОҒИГА ТАШРИФ БУЮРИШ ҚОИДАЛАРИ
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107-уй, “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компанияси” Акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ) манзилида жойлашган “Тошкентленд” болалар боғи (кейинги ўринларда – истироҳат боғи) кўп функсияли ўйингоҳ боғи. Аттрационлар илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган ва хавфсиз бўлиб, улардан тўғри фойдаланиш инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирмайди.
- Истироҳат боғга ташриф буюриш қоидалари
1.1. Мазкур Боғга ташриф буюриш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) боғ ҳудудига ташриф буюриш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1.2. Ушбу Қоидаларда белгиланган талаблар барча ташриф буюрувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир ташриф буюрувчи парк ҳудудига киришдан олдин мазкур Қоидалар билан танишиб чиқиши шарт. Истироҳат боғ ҳудудига кирган ҳар бир шахс автоматик равишда Қоидалар билан танишганлигини ва уларга сўзсиз риоя этиш мажбуриятини олганлигини тасдиқлайди.
1.3. Қоидаларга риоя этиш боғ ҳудудида бўлишни хавфсиз ва мароқли ўтишини таъминлайди. Мазкур Қоидалар боғ кириш эшиклари яқинида жойлаштирилган ахборот стендларида ва “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ расмий веб-сайтида эълон қилинган. Аттрационлардан фойдаланиш қоидалари эса тегишли аттраксионларга кириш жойларида жойлаштирилган.
1.4. Боғ ҳудудида жойлашган барча аттраксионлар ва ўйин мажмуаларидан фойдаланиш фақат улар учун белгиланган махсус қоидаларга қатъий риоя этилган тақдирда рухсат этилади. Ҳар бир ташриф буюрувчи ушбу қоидаларни диққат билан ўқиб чиқиши ва уларга сўзсиз амал қилиши лозим.
1.5. Ташриф буюрувчилар қуйидаги талабларга амал қилиши шарт:
- Хизматлардан фойдаланишдан олдин ушбу Қоидалар, шунингдек боғ ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилган бошқа ахборот материаллари билан мустақил танишиш;
- Қоидаларга сўзсиз риоя қилиш;
- Аттракционлар фаолиятини таъминловчи операторларнинг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига амал қилиш;
- Жамоат тартиби, боғда ўзини тутиш нормалари ва боғ мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
2.1. Боғнинг барча хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
2.2. Тиббий хизмат ходимлари томонидан тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
2.3. Ҳаваскор тарзда фото ва видео суратга олиш ҳуқуқига эга.
2.4. Боғ хизматларидан фойдаланиш бўйича қандайдир ноаниқликлар юзага келган тақдирда, зарурий маълумотларни олиш учун боғнинг масъул ходимларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 2.5. Қўшимча тўлов эвазига ресторан, савдо нуқталари ва бошқа хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 3. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Ушбу Қоидаларга риоя этиш, дам олувчиларнинг саломатлигини сақлаш ва жамоат тартибини таъминлашга қаратилган. Истироҳат боғ мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, бошқа ташриф буюрувчилар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш шарт. 3.2. Аттракционлардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатувчи ходимлар рухсатисиз аттраксионлар ҳудудига ўзбошимчалик билан кириш тақиқланади. Аттракционлардан фойдаланиш учун чипталарни фақат боғ кассасидан харид қилиш лозим. 3.3. Аттракционларга ташриф буюришда ўзининг ва фарзандларининг соғлиғи ҳолати, шунингдек, индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда хавф даражасини мустақил баҳолаш. 3.4. Аттракционда бўлиш давомида хавфсизликка оид бошқарув пулти операторларининг кўрсатмаларига сўзсиз амал қилиш. 3.5. Агар тан жароҳати олинса, кескин ҳаракатлардан тийилиш ва зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи ходимларга ёки бошқа ташриф буюрувчиларга хабар бериш. 3.6. Боғ мулки ва ўсимликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, тозаликни сақлаш, санитария қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш. 3.7. Ташриф буюрувчиларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, бу ҳақда дарҳол парк ходимларига хабар бериш. 3.8. Хавфсизлик бўлими ходимларининг сўрови бўйича шахсий буюмларни (катта ҳажмдаги сумкалар, портфеллар, рюкзаклар ва пакетлар) визуал кўздан кечириш учун тақдим этиш. ЁШ БОЛАЛИ ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР УЧУН 3.9. Вояга етмаган болаларни кузатиб юрган шахслар уларнинг боғ ҳудудида бўлиши давомида хавфсизлиги учун шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олади. 3.10. Ота-оналар ёки болаларни кузатиб юрган шахслар парк ҳудудида бўлган вақт давомида уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиши, боғга ташриф буюриш ва аттракционлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши шарт ҳамда бунга шахсий жавобгардир. 3.11. Ота-оналарга ёки болаларни кузатиб юрган шахсларга болаларни назоратсиз ҳолда қолдириш қатъиян тақиқланади. 3.12. Аттракционлардан фойдаланиш чоғида ота-оналар ва болаларни кузатиб юрган шахслар аттракционлардан фойдаланиш қоидалари, шунингдек, бўй, вазн ва ёшга оид чекловларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. 3.13. Спорт анжомларини ижарага бериш пунктларидан фойдаланишда ота-оналар ва болаларни кузатиб юрган шахслар ушбу анжомлардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишлари керак. 4. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРГА ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ 4.1. Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки токсик моддалар таъсирида бўлиш; парк ҳудудига спиртли ичимликлар, гиёҳванд ва токсик моддалар, ёнувчан, заҳарли, портловчи, оғуловчи моддалар ва суюқликлар, газ баллонлари, ҳар қандай турдаги қуроллар, санчувчи ва кесувчи буюмлар олиб кириш; пиротехника воситаларидан фойдаланиш. 4.2. Автотранспорт воситалари ва мотороллерлар билан парк ҳудудига кириш; уй ҳайвонлари ёки ёввойи ҳайвонларни олиб кириш; тарвуз, қовун ва бошқа қовун-тарвуз маҳсулотларини олиб кириш; боғни ни ифлослантириш, чиқиндилар ташлаш, гулхан ёқиш; махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотларидан фойдаланиш (чекиш); яримяланғоч ёки яланғоч ҳолда юриш, қуёшда тобланиш, чўмилиш ёки балиқ овлаш; велосипед, самокат, ролик, скейтборд, скутерларда ва шунга ўхшаш воситаларда ҳаракатланиш. 4.3. Ходимлар учун мўлжалланган хизмат хоналарига кириш. 4.4. Боғ мулкига ва ўсимликларига зарар етказиш, уларни бузиш ёки йўқотиш. 4.5. Профессионал ускуналардан фойдаланган ҳолда тижорат мақсадида фото ёки видео тасвирга олиш фақат олдиндан маъмурият билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 4.6. Маъмурият рухсатисиз қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:- савдо фаолияти, ташвиқот ва реклама билан шуғулланиш;
- оммавий кўнгилочар тадбирлар ўтказиш;
- наушниксиз мусиқий ёзувларни эшитиш, овозни кучайтирувчи қурилмалардан фойдаланиш, мусиқа асбобларида чалиш;
- ҳар қандай электр қурилмаларни ва мосламаларни боғнинг электр тармоқларига улаш
5.7. Назорат қилинмай, қаровсиз қолган шахсий буюмлар учун боғ маъмурияти жавобгар эмас.