Ру Ўз O'z En

Кўргазмалар режаси 2024

“Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазмаси

22 Октябрь - 24 Октябрь 2024

“Ўзекспомарказ” МКК АЖ павильон № 1, 2

ITECA EXHIBITIONS

“Тоғ-кон, металлургия ва металлга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2024” халқаро кўргазмаси бутун дунёдан тоғ-кон саноати мутахассисларини бирлаштирган, мустаҳкам миллий ва халқаро ҳамкорликка йўл очадиган профессионал майдондир.

16 йилдан буён MiningMetals Uzbekistan юзлаб иштирокчи компанияларни ва минглаб ташриф буюрувчиларни – асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларини, кон-металлургия холдинглари, илмий доиралар ва давлат идоралари вакилларини бирлаштириб келмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этиш янги маҳсулотларни намойиш этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва рақобатчилар салоҳиятини баҳолаш, инвестор ва ҳамкорлар топиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имконини беради. Ўтган йиллар давомида кўргазма Ўзбекистон кон-металлургия мажмуаси олдида турган муаммоларни ҳал этишда самарали бизнес платформа эканлигини исботлади.

Соҳадаги етакчи компанияларнинг иштироки ва йилдан-йилга янги иштирокчилар сони ортиб бораётгани туфайли кўргазмага ташриф буюриш бозордаги вазиятни баҳолаш, турли етказиб берувчиларнинг таклифларини солиштириш ва саноатнинг ривожланиш тенденциялари билан танишиш имконини беради.

Ўтган йилги кўргазма натижаларига кўра:

  • 100% кўргазмадаги иштирокини бизнес учун муҳим деб ҳисоблайди;
    95% мавжуд мижозлар ва ҳамкорлар билан учрашди;
    70% доимий экспонентлар;
    Иштирокчиларнинг 87 фоизи янги мижозлар ва бизнес шерикларини топди;
    Кўргазма иштирокчиларининг 92 фоизи ҳамкасблари ва ҳамкорларига кўргазмада иштирок этишни тавсия қилади.

Ташкилотчи: 

ITECA EXHIBITIONS

Анна Перелыгина

Лойиха рахбари

Телефон: +99871 205-18-18

Э-манзил: mining@iteca.uz

Веб сахифа: https://mining.uz/

Меҳмонларни рўйхатдан ўтказиш ҳаволасиhttps://mining.uz/ru/posetit-vstavku

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech