Ру Ўз O'z En
18 Сентябрь 2024

Жорий йил 18-20 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ да 16чи Халқаро UzMedExpo 2024 тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Жорий йил 18-20 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ да 16чи Халқаро UzMedExpo 2024 тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.
Бу йиллик тиббиёт кўргазмаси соҳадаги илғор технологиялар ва сўнгги ютуқларни намойиш этади. Йиллар давомида кўргазма, тиббиёт муассасалари ходимлари, олимлар, етказиб берувчилар, дилерлар ва замонавий тиббий техника, асбоб-ускуналар, дорилар ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида тажриба алмашиш учун энг мос жойга айланди. Бу, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш дастурларини амалга оширишга ёрдам беради.
2024 йилда ушбу тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Жанубий Корея, Россия ва Туркиядан 80 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этади.

131 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech