23 Июня 2021

Объявление для акционеров

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти

акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 07 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 30 июнь куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 24 июнь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

 

Кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Жамият фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Жамият фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
  6. Аввалги йилларда соф фойда тақсимотидан Жамият устав фондига кейинчалик капитализация қилиш учун ривожлантиришга йўналтирилган маблағларни Жамият зарарларини қоплашга йўналтириш тўғрисида.
  7. Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. Жамият ташкилий тузилмаси янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  9. Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  10. «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Ижро органи тўғрисидаги Низом»нинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  12. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  13. Жамият ижро органи (Бошқарув раиси ва аъзоларини) тайинлаш тўғрисида.
  14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.
  15. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, шунингдек, 2021 йил учун ҳисобланган самарадорликнинг мухим кўрсаткичлари миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уйда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖнинг биносида 2021 йил 15 июндан 29 июнга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

224 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech