15 Июля 2021

Объявление для акционеров

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 14 июлдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 06 август куни, масофадан туриб электрон овоз бериш тизими www.evote.uz орқали ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 02 август ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

 

Кун тартиби:

 

  1. Жамиятнинг 2019 йил соф фойдасидан дивиденд тўловига йўналтирилган маблағларни Жамият зарарини қоплашга йўналтириш тўғрисида.

 

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши бўйича маълумот ва ҳужжатлар билан www.evote.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин.

 

314 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech